Жамоамиз тўлиқ таркибда машғулот ўтказди

17.10.2018

Pepsi суперлиганинг навбатдаги турини сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўтказадиган “Қўқон-1912” футболчилари Тошкент шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда.
Бугунги машғулотларни жамоамиз тўлиқ таркибда ўтказди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳалқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган дарвозабон Ўткир Юсупов ҳамда Жавоҳир Сидиқовлар бугун жамоа ихтиёрига келиб қўшилишди ва машғулотларда иштирок этишди.
Жамоамиз эртага Жиззах шаҳрига йўл олади.
Эртага Жиззахдаги “Сўғдиёна” жамоаси қароргоҳида ўринбосарлар таркиблари учрашуви бўлиб ўтади. Бу учрашув соат 15-00да бошланиши белгилаб қўйилган.
Асосий таркиблар эса 19 октабрь куни соат 18-00да майдонга тушадилар.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО