“Чарм тўп-2018”: Фарғона вилояти чемпионлари маълум

27.04.2018

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан болалар футболига бўлган эътибор жуда юқори эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу борада ЎФА ходимлари кенг кўламли ишларни амалга оширишмоқда.

Фарғона вилоятида болалар футболини ривожлантириш йўлида бир қатор мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Мана шундай мусобақаларнинг бири 20-25 апрель кунлари бўлиб ўтди.

Аниқроғи, умумий ўрта таълим мактабларининг 5-6, 7-8, ҳамда 9-10-синф уқувчилари ўртасида  “Чарм тўп” мусобақаси ўтказилди.  Республика миқёсида ўтказилаётган турнирнинг иккинчи босқичида Фарғона вилоятининг 19 та туман жамоалари иштирок этишди.

Уларнинг якунларига кўра, қуйидаги жамоалар совриндор бўлишди.

5-6 синфлар мусобақасида: 1- ўрин Қувасой шаҳри, 2-ўрин  Қўштепа тумани, 3-ўрин Учкўприк тумани.

7-8 синфлар мусобақасида: 1-ўрин Ўзбекистон тумани, 2-ўрин Риштон тумани, 3-ўрин Фарғона шаҳри.

9-10 синфлар мусобақасида: 1-ўрин Фарғона шаҳри, 2-ўрин Олтиариқ тумани, 3-ўрин Бувайда ва Бешариқ туманлари.

Ушбу мусобақанинг учинчи (минтақавий) босқичи Наманганда ўтказилади.

Фарғона футбол ассоциацияси матбуот хизмати

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО