«Истиқлол» Про лигани тарк этиш ҳақида ПФЛга ариза топширди. Клубнинг натижалари бекор қилинади

14.04.2021

Фарғонанинг «Истиқлол» футбол клуби жамоада юзага келган ички вазият ҳамда иқтисодий масалалар туфайли Про лига мусобақасини давом эттира олмаслиги юзасидан хат берди. Клуб 2022 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиш истаги бор экани ҳақида ҳам ёзган, дея хабар бермоқда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.

«Мазкур масала тегишли инстанция орқали тасдиқлангач, Регламентнинг 8.9-бандига асосан «Истиқлол» клубининг жорий мавсумдаги ўйинлари натижаси бекор қилинади. Бунгача клуб 4та учрашувда иштирок этиб, уларнинг барчасида имкониятни бой берганди: «Хоразм» 1:2, «Динамо» 1:2, «Нефтчи» 0:2, «Оқтепа» 1:3.

«Истиқлол» 2020 йилги мавсумда ҳам шундай хат билан мурожаат қилган, сабаб ўрнида эса «Истиқлол» стадионидан фойдалана олмаётганини кўрсатганди. Кейинроқ ЎзПФЛ ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда бу масалани ҳал қилганди.

«Истиқлол»нинг расман мусобақадан олиниши бўйича тегишли тартибот амалга ошгач, бу ҳақда ташкилот расмий сайтида расман маълум қилинади», – дея ёзади ПФЛ бош директори телеграмдаги каналида.

Аввалроқ, «Истиқлол» клуби 1-турдаги мағлубиятидан кейин Баҳром Ҳакимовни бош мураббий этиб тайинлаган эди. Ҳакимов қўл остида ҳам жамоа кетма-кет уч мағлубиятга учради.

Маълумот учун, Фарғонанинг «Истиқлол» клуби ўтган мавсумда ҳам Про лигани тарк этган, орадан 2 тур ўтгач клуб яна мусобақага қайтарилганди.

Манба: tribuna.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО