“Қўқон-1912″дан болажонларга байрам совғаси.

01.06.2017

Бугун юртимизда “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” кенг нишонланмоқда. “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ҳам ушбу байрам муносабати билан болажонларга ажойиб совға тайёрладилар.

Бугун Қўқон шаҳридаги 51-сонли мактабгача таълим муассасасида , “Қўқон-1912” клубига қарашли “Жажжи шунқорчалар” футболга ихтисослашган футбол гуруҳлари ўз фаолиятини бошлади. Ушбу муносабат билан 51-сонли мактабгача тарбия муассасасида байрам ташкил қилинди. Болажонлар эртак қаҳрамонлари билан рақсларга тушдилар ва уларнинг қўлидан турли совғалар олиб хурсанд бўлдилар.

Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва ҳалқ таълими бўлими ходимлари , шунингдек “Қўқон-1912” жамоасининг раҳбарлари иштирок этишди.  “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти Бахтиёр ака Толипов болажонларни бугунги байрам билан табриклаб , улардан келажакда юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган яхши инсонлар ва шаҳримизни дунёга танитадиган футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирдилар.

Бундан буён ушбу таълим муассасида 3-7 ёшли болажонлар “С” лицензияга эга мураббий Муроджон Султонов қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганадилар.

DSC_9558 копия

DSC_9580 копия

DSC_9604 копия

DSC_9618 копия

DSC_9631 копия

DSC_9641 копия

DSC_9653 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО