ТАЙЁРГАРЛИК РЕЖАСИДА ЎЗГАРИШ

04.06.2017

Жамоамиз тайёргарлик режасига бироз ўзгартириш киритилди. Футболчиларимиз қисқа таътилдан бугун 4 июнь куни қайтадиган бўлдилар. Жамоамиз бугун куннинг иккинчи ярмида Чирчиқ шаҳрида навбатдаги баҳсларга тайёргарликни бошлашади.

Режага кўра, йиғин давомида битта ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган. Бу ўйин қайси жамоа билан ва қачон ўтказилиши ҳақида сизларга қўшимча равишда хабар берамиз. Чирчиқда ўтадиган ўқув-йиғин машғулотларида терма жамоа йиғинига чақирилган Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишмайди. Жамоамизнинг сербиялик ҳужумчиси Филип Райевацнинг саломатлиги айни вақтда анча яхшиланган. Райевац Чирчиқ шаҳрида жамоамиз билан бирга бўлади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО