Октябрь ойида кимлар билан ўйнаймиз?

08.10.2017

Олий лига баҳслари ҳал қилувчи палласига келди. Яна етти турдан кейин чемпионат ўйинлари якунига етади. Айни дамда ФИФА кунлари муносабати билан Олий лигада кичик танаффус юзага келган. Жамоамиз эса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳарчасида навбатдаги беллашувга ҳозирлик кўрмоқда.

Мухлисларимизга“Қўқон-1912” клуби октябрь ойида кимлар билан ўйнаши борасида маълумот бериб ўтамиз. 14 октябрь куни футболчиларимиз Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлишади. Мазкур баҳс турнинг марказий ўйинларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. 21 октябрь куни эса Қўқонда “Навбаҳор”га қарши майдонга тушамиз. Водий дербисига бўлган қизиқиш ҳам анча юқори эканлигини таъкидлаш жоиз.

Октябрь ойидаги учинчи учрашувимиз Тошкентда чемпионат пешқадами – “Локомотив”га қарши бўлиб ўтади.

Айтганча, бугун, 8 октябрь куни Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

 

Октябрь ойидаги ўйинлар анонси:

Олий лига

24-тур

14 октябрь

Пахтакор- Қўқон-1912

25-тур

21 октябрь

Қўқон-1912 – Навбаҳор

26-тур

25 октябрь

Локомотив – Қўқон-1912

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО