МУСОБАҚА МАҒЛУБИЯТ БИЛАН ЯКУН ТОПДИ

07.02.2018

“Нефтчи СК” стадионида “Вилоят ҳоким кубоги-2018” гуруҳлараро ўйини бўлиб ўтди. Унда “С” гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари “В” гуруҳида иккинчи ўринни олган “Ёзёвон лочинлари”га қарши майдонга тушишди.

Учрашувнинг биринчи тайм тенг куршалар остида ўтди. Дастлабки бўлимда ҳар икки жамоада голга тортадиган кўплаб вазиятлар вужудга келди. Лекин танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим рақибларимиз учун омадли бошланди. Тайм бошида ёзёвонликлар ҳисобни очишди. 47- дақиқа Шаҳбоз Абдураҳмонов дарвозамиз ишғол этди.

83-дақиқада рақибларимиз иккинчи голни киритишди. Бу сафар Умид Ҳошимов гол муаллифига айланди.

Қолган дақиқаларда катта куч билан ҳужумга зўр берган вакилларимиз ўйин якунига қадар вазиятни ўнглай олишмади. Натижада мазкур баҳсда мағлубиятга учрашди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

Гуруҳлараро ўйинлар

“Қўқон-1912-2” – “Ёзёвон лочинлари” – 0:2 (0:0)

Гол: Шаҳбоз Абдураҳмонов – 47, Умид Ҳошимов – 83.

“Қўқон-1912-2” 30. И. Абдуллаев, 4. Д. Тўлашев, 6. Д. Баратов, 7. С. Исақов, 8. Б. Абдубаннонов, 10. И. Мухторов, 11. И. Толипов, 15. И. Аҳмаджонов, 22. М. Содиқжонов, 24. М. Раҳимов, 26. Р. Исақов.

Захира: 1. М. Собиров, 19. И. Бозоров, 23. Б. Каримов, 25. О. Олимов, 28. У. Муҳаммадалиев, 33. А. Юсуфжонов, 70. И. Усмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО