ЛИГА КУБОГИДАГИ РАҚИБЛАРИМИЗ МАЪЛУМ
the_title()

09.05.2019

Бугун жорий йилдан бошлаб янги ташкил этилган Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасига қуръа ташланди. Маълумки, ушбу турнирда Суперлиганинг барча клублари ва “А” Про лиганинг икки жамоаси “Машъал” ва “Шўртан” иштирок этади.

Регламентга кўра, жамоалар тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Қуръа натижасига кўра, “Қўқон-1912” жамоаси “В” гуруҳидан ўрин олди. Қўқонликлар энг кучли гуруҳдан ўрин олишди. Гуруҳ босқичида Нўъмон Ҳасанов шогирдларига Тошкентнинг “Пахтакор” ва “Локомотив” ҳамда Бухоронинг “Бухоро” клублари рақиблик қилишади.

Лига Кубогининг биринчи тур учрашувлари 31 май куни старт олиши режалаштирилган. Ушбу мусобақа клублар учун кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Ўзбекистон Лига кубоги-2019 тақвими:

1-тур – 31 май ва 1 июнь

2-тур – 2 ва 3 июль

3-тур – 6 ва 7 июль

1/4 финал – 14 август

1/2 финал – 25 ва 26 сентябрь

Финал – 3 ноябрь

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО