“ҚЎҚОН-1912” – “ПАХТАКОР”: БУГУНГИ ЎЙИН ОЛДИДАН
the_title()

22.10.2019

Лига кубоги ярим финал доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Пахтакор”  учрашуви бугун Қўқон  шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 28 марта тўқнаш келишган.

Ўйинларнинг 5 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 16 та баҳсда “Шерлар”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 74-39, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 55 тани ташкил этади.

Айтанча, ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида вакилларимиз “Пахтакор”га қарши майдонга тушиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

 

Сўнгги ўнта учрашув:

26.07.2019 Пахтакор – Қўқон 1912 – 3:1

29.06.2019  «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:2

12.08.2018 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

06.05.2018. Пахтакор – Қўқон 1912 – 1:1

14.10.2017. Пахтакор – Қўқон 1912 – 2:0

06.05.2017 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

08.08.2016 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

11.03.2016. Пахтакор – Қўқон 1912 – 4:0

08.08.2015. Пахтакор – Қўқон 1912 – 4:1

05.07.2015  «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:2

 

Ҳакамлар

Лига кубоги

Ярим финал

“Қўқон-1912” – “Пахтакор”

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Александр Давиденко

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви бугун “Марказий” ўйингоҳда соат 15:00 да старт олади. Бугунги баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО