“Қўқон-1912” жамоаси юртдошларимизни бугунги байрам билан табриклайди!
the_title()

08.12.2019

Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.  Бугун бош қомусимиз қабул қилинганига 27 йил тўлди.

Конституция ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий сиёсий хусусиятлари, тараққиётининг бош мезонлари, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлади.

Бош қомусимиз мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқларимиз, бугунги осойишта ҳаётимиз ва буюк истиқболимизнинг муҳим асоси саналади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва тамойиллари ҳаётга татбиқ этилиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик,  ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Конституцияда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар асосида мамлакатимизда қонунчилик тизими, давлат ва нодавлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шакллантирилди ва янада такомиллаштирилиб борилмоқда.

Ўзбекистонимизнинг Конституциясида юртдошларимизнинг келажак авлодларга озод ва обод ватан қолдириш, уларнинг бахту камолини кўришдек орзу-ҳаваслари ўз ифодасини топганлиги билан бирга, давлатимиз биринчи раҳбари таъкидлаганларидек, унда жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – Инсон деган фикр иллгари сурилган ва шу асосда фуқаро- жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечими белгилаб берилган асосий қонунимизда давлатимизнинг, жамиятимизнинг ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари бир-бирига уйғунлаштирилган ва мувофиқлаштирилган.

“Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар бугунги қутлуғ сана билан барча юртдошларимизни муборакбод этади.

Бугунги айёмингиз билан азиз юртдошлар!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО