НАЗОРАТ БАҲСИДА ДУРАНГ ЎЙНАДИК
the_title()

21.02.2020

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун яна бир назорат учрашувида майдонга тушди. Вакилларимизнинг бу галги рақиби – Тошкентнинг “Локомотив” клуби бўлди.
Учрашув кутилгадек шиддатли тарзда кечди. Ўйиннинг 56-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни очишди. Қувондиқ Рўзиевнинг шедевр пасидан сўнг Ҳасанов тўпни тўхтатмасдан кучли зарба билан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.
64-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни тенглаштирди. Темурхўжа Абдуҳолиқов хато қилсанг кечирмайдиган ҳужумчилар сирасига киради. Ҳимоядаги хатодан рақибимиз унумли фойдаланди.
74-дақиқада рақиб дарвзасига иккинчи тўпни киритдик. “Локо” футболчилари ўз жарима майдончалари ичида вакилларимизга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Иван Йосович пенальтини аниқ амалга ошириб жамоамизни олдинга олиб чиқди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳужумкорликка зўр берган “Локомотив” футболчилари 80-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Шаҳзод Шайманов гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, футболчиларимиз Тошкентдаги йиғинни дуранг билан якунлашди.

Назорат ўйини
«Қўқон-1912» – «Локомотив» – 2:2
Гол: Муҳаммаданас Хасанов (56), Иван Йосович (74 пен). – Темурхўжа Абдуҳолиқов (64), Шаҳзод Шайманов (80).
“Қўқон-1912”: Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Александр Мерзляков, Аваз Маматхўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Бек Абдуллаев, Зоҳид Абдуллаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов.
“Локомотив”: Нестеров, Демянович, Умиров, Махаразде, Погребняк, Бикмаев, Абдухолиқов, Ҳошимов, Файзиев, Қиличев, Туропов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО