АГМК – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

06.07.2020

Coca Cola Суперлигаси 8-тур доирасидан ўрин олган АГМК – “Қўқон-1912” баҳси эртага Олмалиқда бўлиб ўтади. Эртанги баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 12 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг учтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Еттита учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 22-15 рақибимиз фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 11 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 23 очко мавжуд.

Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувлар:
18.04. 2015 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 2:1
30.06.2016 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 3:2
25.05.2017 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 0:0
12.04. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0
09.11. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 1:3
07.04. 2019 АГМК – Қўқон-1912 – 7:1

Ҳакамлар
Эртага бўлиб ўтадиган баҳсни Андижонлик ҳакамлар бошқариб боришади.
АГМК – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Ахмед Тиллаев

Бошланиш вақтлари

АГМК -“Қўқон-1912” учрашуви, эртага Олмалиқдаги “ОКМК” спорт мажмуаси стадионида соат 20:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 8-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Олмалиқдаги “Металлург” стадионида соат 17:15 да старт олади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО