14.12.2020
Ўзбекистон Coca Cola кубогининг 1/4 финал ўйинида Муборакнинг “Машъал” жамоаси устидан ғалаба қозониб , ярим финалга қадар етиб келган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кеча бир кун ҳордиқ олдилар. Жамоа аъзолари бугундан “Пахтакор”га қарши бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишди. Таркибда бор бўлган барча футболчиларнинг кайфиятлари аъло даражада. Мураббийлар штаби ҳамда футболчиларимиз 16 декабрь куни бўладиган ярим финал ўйинида мухлисларга қувонч бахш этиш учун бор маҳоратларини ишга солишларига шубҳа йўқ.