“Қўқон-1912” – “Қизилқум” превью

15.03.2017

3-тур доирасида вакилларимиз Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилишади. Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг.

 

Ўзаро ўйинлар

Бугунга қадар бу жамоалар Олий лига доирасида 10 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг еттитасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Иккита учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 25-10, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 22 очко, “Қўқон-1912” эса 7 очко тўплаган.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:

24.04.2016 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 0:3

25.09.2015 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0

19.04.2003 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3

30.11.2002 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 2:1

02.11.2000 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида бўлиб ўтган 5 ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонган.

 

Учрашув ҳакамлари

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувини Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боридиган бўлди.

Ўтган йили ушбу ҳакам мазкур жамоаларнинг Навойида бўлиб ўтган ўйинини бошқарганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Олий лига

3-тур

18 март

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Қизилқум» (Навоий)

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Алишер Усманов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Шавкат Насибуллаев (Тошкент)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин.

 

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув 18 март шанба куни “Марказий” ўйингоҳда соат 16:00да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса 17 март куни соат 14:00да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО