Фарғонада мини-футбол мусобақаси

04.04.2017

Фарғонада мини-футбол бўйича “Наврўз Кубоги” баҳслари давом этмоқда. Фарғона вилояти мини-футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур турнирда водийнинг 11 та жамоаси иштирок этмоқда. Ҳар якшанба кунлари ўтказилаётган ўйинларда Фарғона, Андижон, Наманган, Марғилон шаҳридан иккитадан жамоа, Олтиариқ ва Риштон туманидан биттадан жамоа, шунингдек, “Нефтчи” ёшларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишмоқда.

Маълумотларга қараганда, жорий йилдан бошлаб, “Нефтчи” тассаруфида ҳам мини-футбол жамоаси тузилди. Мазкур турнир орқали ушбу жамоага ёш иқтидорли футзалчиларни танлаб олиш мақсад қилинган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас Фарғона вилояти мини-футбол ассоциацияси водий жамоалари ўртасида “Водий Кубоги” мусобақасини ташкил этишни мақсад қилган. Ундан иштирок этишни истовчи жамоалар Фарғона вилояти мини-футбол ассоциациясига мурожаат этишлари мумкин.

А. Деҳқонов

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО