“Қўқон-1912” – “Динамо” превью

05.04.2017

Олий лиганинг 5-турида “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашуви бўлиб ўтади. 7 апрель куни ўтказиладиган мазкур учрашувга доир статистик маълумотни тақдим этамиз.

 

Ўзаро учрашувлар

“Қўқон-1912” ва “Динамо” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар клубимизнинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Қўқон-1912” 7 та ўйинда муваффақият қозонган, “Динамо” ҳисобида 5 та ғалаба бор. Тўртта ўйинда дуранг кузатилган. “Динамо” ўйинларда 19 та гол урган, қўқонликлар 19 бора “арслонлар” дарвозасини ишғол этишган. Қўқонликлар ҳисобида 25 очко бор, Самарқанд клуби эса ўзаро ўйинларда 19 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

 

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:

02.08.2015  «Қўқон-1912» – «Динамо» 3:1

03.09.2003 «Қўқон-1912» – «Динамо» 1:0

27.04.2002 «Қўқон-1912» – «Динамо» 1:1

18.03.2000 «Қўқон-1912» – «Динамо» 0:0

20.06.1999 «Қўқон-1912» – «Динамо» 0:0

27.05.1995 «Қўқон-1912» – «Динамо» 2:0

16.04.1993 «Қўқон-1912» – «Динамо» 1:0

06.09.1992 «Қўқон-1912» – «Динамо» 2:0

 

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз уйида ўтказган 5 та ўйинда ғолиб чиққан. “Динамо” сафарда бу рақибни умуман таслим қила олмаган. Қўқонда уч бор дуранг натижаси қайд этилган.

 

Ҳакамлар

“Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувинини Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Олий лига

5-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО