“Бухоро”га қарши ўйин чипталари эски нархда сотилади.

25.05.2017

Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида олий лиганинг навбатдаги 12-тур ўйини бўлиб ўтади. Жамоамизнинг меҳмони Бухоро шаҳрининг “Бухоро” клуби бўлади.

12-турнинг марказий учрашуви бўлиши кутилаётган “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйинга қизиқиш юқори бўлмоқда. Кўпчилик мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб жамоамизнинг уй ўйинларига чиқарилаётган чипталар нархи яна эски холига қайтарилди. Энди чипталарни 2 хил нархда 5 000 ва 10 000 сўмдан сотиб олишингиз мумкин.

“Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйини чипталари эртага , яъни  26-май куни соат 14-00 дан бошлаб “Марказий”  стадион кассаларида сотилади. Учрашув эса соат 18-00 да бошланиши белгилаб қўйилган.

Бугун бу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро беллашадилар. Бу учрашув соат 17-00 да бошланади.

Барчангизни “Марказий” стадионига таклиф қиламиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО