СИДИҚОВ ЯНА РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАДА

29.05.2017

Олий лигада 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Сhampionat.asia сайти вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Ушбу рамзий терма жамоадан бу сафар Жавоҳир Сидиқов ўрин олди.

“Қўқон-1912” бу сафар ўз майдонида “Бухоро”дан устун келди. Сўнгги пайтларда жуда кўп тилга олинаётган Жавоҳир Сидиқов бухороликлар билан ўйинда чаққон ҳаракатлари ва аниқ тўп узатишлари орқали мухлислар олқишларига сазовор бўлди. Айнан унинг ишлаган жарима тўпидан сўнг гол урилганини ҳам айтиб ўтиш мумкин, деб ёзилади сайт ходимлари томонидан.

Сhampionat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон

Суҳроб Султонов (“Металлург”)

 

Ҳимоячилар

Жаҳонгир Меҳмонов (“Навбаҳор”) (3-марта рамзий терма жамоаси)

Сарваржон Жўраев (“Сўғдиёна”)

Виктор Григорьев (“Қизилқум”)

 

Ярим ҳимоячилар

Аюбхон Нўъмонов (“Металлург”)

Шерзод Каримов (“Пахтакор”) (2)

Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”) (4)

Зафар Тўраев (“Машъал”) (3)

Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”) (2)

Дилшод Жўраев (“Олмалиқ”)

 

Ҳужумчи

Марат Бикмаев (“Локомотив”) (5)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО