Виталий Денисов: Янада кучлироқ бўлиб қайтаман

07.06.2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисов 2016/17 йилги мавсум якунида белидан жароҳат олганди.

Шу муносабат билан тажрибали ҳимоячи Германияда жарроҳлик амалиётини ўтказди ва у муваффақиятли ўтди. “Темирйўлчилар” шифокори Никита Карлицкийнинг айтишича, Денисов тикланиш жараёнини бошлади.

“Ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо белдаги оғриқлар бутунлай йўқолганича йўқ. Жарроҳлик амалиёти 3,5 соат давом этди. Шифокор икки ҳафтадан кейин зал ва бассейнда машғулотларларни бошлашим мумкинлигини айтди. Янада кучли бўлиб қайтаман”, – деди Виталий Денисов.

30 ёшли футболчи жароҳати туфайли Ўзбекистон термасининг Таиландга қарши ўртоқлик ҳамда Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи ўйинларини ўтказиб юборади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО