Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Жавоҳир Сидиқов Хитойга қарши майдонга тушди

15.06.2017

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 10–15 июнь кунлари навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказди.

Йиғин доирасида ўзбекистонлик футболчилар 13 июнь куни Хитой U-22 термасига қарши баҳс олиб борди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.  Мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтади.

Ушбу учрашувда “Қўқон-1912” вакили Жавоҳир Сидиқов ёшлар терма жамоаси сафида майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви
Хитой U-22 – Ўзбекистон U-22 — 3:2
Голлар: Янг Лию (16), Веи Шихао (24, пенальти), Лью Жуншуайи (79) – Забиҳилло Ўринбоев (21, 60)
Огоҳлантиришлар: Лиу Янг (63), Хе Чао (86) – Достон Турсунов (90)
Хитой U-22: Жоу Ючен, Чен Жепенг (Сианг Баису, 57), Лью Жуншуайи, Танг Ши (Ванг Жингбин, 83), Яо Жуншенг, Янг Лию (Чен Женшао, 57), Лью Хао (Хуанг Женью, 68), Хе Чао, Лиу Янг, Веи Шихао (Ху Жиангханг, 68), Жанг Сьювей.
Ўзбекистон U-22: Дилшод Ҳамраев (Сарвар Каримов, 46), Исломжон Қобилов, Достон Турсунов, Акрам Комилов (Хушнудбек Авилов, 72), Сардор Азимов (Бекзод Ғанижонов, 69), Азиз Ғаниев, Хуршид Ғиёсов (Абдужамол Исроилов, 46), Жавоҳир Сидиқов, Ҳусниддин Ғофуров, Бобир Абдухолиқов, Забиҳилло Ўринбоев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО