Сардор Рашидов клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади

19.06.2017

Қатарнинг “Ал Жаиш” клубида ҳаракат қилган ҳамюртимиз Сардор Рашидов бошқа клубга кўчиб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовга араб давлатларининг бир қатор клубларидан таклиф бўлаётган эди. Сардор Рашидов 15 июнь куни БААнинг “Ал Жазира” клубига трансфер қилинди. Рашидов “Ал Жазира” билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.  Бу ҳақда Рашидовнинг ўзи championat.asia сайтига маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, шунингдек  Франциянинг “Марсель” жамоасида тўп тепган Лассана Диарра ҳам Рашидов билан бир жамоада тўп тепади. Эслатиб ўтамиз, “Ал Жазира” декабрь ойида БААда ўтказиладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО