21.06.2017
Кеча мухлисларимиз учун ўзига хос кун бўлди. “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюрган футбол ишқибозлари ҳужумкор ва голларга бой бўлган баҳснинг гувоҳига айланишди. Вакилларимиз кеча “Сўғдиёна”ни 3:2 ҳисобида доғда олдиришди ва мавсумдаги еттинчи ғалабани тантана қилишди.
Голларга бой бўлган учрашувдан фотогалареяни томоша қилинг.