Нўъмон Ҳасанов: “Олмалиқ” билан дуранг адолатли бўлди”

26.06.2017

“Олмалиқ” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
“Барчани ҳайит байрами билан табриклайман. Жанговор ўйин бўлди. Дуранг адолатли бўлди деб ўйлайман. Биринчи давра якунланди. Охирги турларда биз анча қийналдик. Камчиликларимизни кўрдик, давралар оралиғида янги футболчилар орқали камчиликларни тўлдирмоқчимиз.
Йил бошида мақсадимиз қўқонлик мухлисларини стадионга йиғиш эди. Шукурки бу мақсадга эришдик. Жамоа олдига ҳеч қандай аниқ мақсад қўйилмаган. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз мавсум охирида қайси ўриндалигимизни кўрамиз”, – дейди Нўъмон Ҳасанов.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО