Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

20.07.2017

Ўртоқлик ўйинлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 5–6 август кунлари Тожикистон термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўртоқлик ўйинлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз Хўжандга 4 августда йўл олади.

Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.

Манба: www.ufa.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО