Ўзбекистонлик ФИФА инструктори U-17 Жаҳон чемпионатида ҳакамлар ишига баҳо беради

16.08.2017

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори, ФИФА Ҳакамлар қўмитаси аъзоси ва ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Абдуллаев Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-17) Жаҳон чемпионатида ишлаш учун Халқаро футбол федерацияси томонидан таклиф олди.

Фарҳод Абдуллаев мазкур мусобақада ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Ўзбекистонлик мутахассис билан бир қаторда ФИФА Ҳакамлар қўмитаси раиси, яқин ўтмишнинг энг машҳур ҳакамлардан бири Пьерлуижи Коллина ҳамда АҚШ, Парагвай, Руанда, Чехия ва Соломон ороллари каби мамлакат вакиллари U-17 Жаҳон чемпионатида ҳакамлар ишига баҳо беради.

Маълумот учун, ўсмирлар ўртасидаги (U-17) Жаҳон чемпионати шу йилнинг 6–28 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг 6 шаҳри – Калькутта, Деҳли, Коччи, Нави-Мумбай, Гувахати ва Маргао шаҳарларида бўлиб ўтади. Турнирда 6 конфедерациядан жами 24 жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Манба : the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО