УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финали ўтадиган шаҳарларни эълон қилди

21.09.2017

УЕФА 2018/19 мавсумида Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финали ўтадиган шаҳарларни тасдиқлади.

Ташкилот қарорига кўра, 2018/19 йилги Чемпионлар лигаси финали Мадридда, «Атлетико»нинг янги қурилган «Ванда Метрополитано» стадионида ўтади.

Маълумки, Мадрид шаҳри шу пайтгача 4 марта Чемпионлар лигаси финалини қабул қилганди. Бу учрашувларнинг барчаси «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилган (1957, 1969, 1980 ва 2010 йилларда).

Озарбайжон пойтахти Бокудаги “Олимпия” стадиони 2019 йилги Европа Лигаси финалига мезбонлик қиладиган бўлди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО