Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди

27.09.2017

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал мусобақаси ўз якунига етди. Финал баҳсида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон футзал терма жамоаси 1:7 ҳисобида имкониятни бой бериб, Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди. Баҳодир Аҳмедов жамоасининг ягона голига 29-дақиқада Даврон Чориев муаллифлик қилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Яримфиналда Ўзбекистондан енгилган Япония термаси бронза медали учун ўйинда Афғонистон билан ўйнади. Асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса японияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари

Футзал. Финал
Ашхобод, Туркманистон

Эрон – Ўзбекистон 7:1

Голлар: Маҳди Жавид (4, 9, 32, 36), Али Асҳар Ҳасанзода (21, 37), Ҳамид Аҳмадидазай (31) – Даврон Чориев (29)

Огоҳлантиришлар: Артур Юнусов (8), Константин Свиридов (31)

Манба: the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО