Расман! «Бавария» – Карло Анчелоттини ишдан бўшатди

29.09.2017

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти бугун ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда “Бавария” матбуот хизмати расман эълон қилди.

Аввалроқ хабар бериб ўтганимиздек, бугун “Бавария” раҳбарияти тезкор мажлис ўтказди ва унда италиялик мураббийнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Тахминларга қараганда, Анчелоттининг “Бавария”даги ўрнини унинг ассистенти Вилли Саньоль эгаллаши мумкин экан.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” кеча ЕЧЛнинг 2-туридан ўрин олган ПСЖга қарши учрашувда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Манба: www.fcbayern.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО