Фарғона вилояти биринчилиги: “Ифтихор” ва “Фаровон” ўз гуруҳида пешқадам

09.10.2017

Фарғона вилоят биринчилиги иккинчи босқич навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.

“А” гуруҳида Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси гуруҳ ғолиблиги сари дадил қадам ташлади. Нодир Қўзибоев шогирдлари ҳар икки ўйинда ҳам рақиблардан устун келишди.

“В” гуруҳида Марғилоннинг “Фаровон” жамоаси худди шундай натижани қайд этган. Марғилонликлар ҳам икки ўйинда ғалаба қозонишган.

 

2-тур натижалари билан танишинг:

“А” гуруҳи

2-тур

Цементчи – Нефтчи-99 – 1:6

Ифтихор- Фидокор – 2:1

 

Ифтихор 2 2 0 0 5-3 6
Нефтчи-99 2 1 1 0 8-3 4
Фидокор 2 0 1 1 3-4 1
Цементчи 2 0 0 2 3-9 0

 

“В” гуруҳи

2-тур

Турон – Бешариқ – 5:3

Фаровон – ФарДУ – 4:1

 

Фаровон 2 2 0 0 8-2 6
ФарДУ 2 1 0 1 5-5 3
Турон 2 1 0 1 5-7 3
Бешариқ 2 0 0 2 3-9 0

 

 

3-турда учрашадилар

“А” гуруҳи

Ифтихор – Нефтчи – 99

Цементчи – Фидокор

 

“В” гуруҳи

Фаровон – Бешариқ

Турон – ФарДУ

 

Мазкур учрашувлардан кейин гуруҳ ғолиблари аниқланади. Айниқса, “А” гуруҳидаги “Нефтчи-99” – “Ифтихор” учрашуви қизиқарли кечиши кутилмоқда. Мана шу баҳс гуруҳ пешқадамини аниқлаб беради.

Аброр Деҳқонов

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО