Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Расман: Ўзбекистон Кубоги–2017 финали қишда бўлади ва уни хорижлик ҳакамлар бошқаришади

14.10.2017

Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини 4 декабрь, душанба куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

“Локомотив” ва “Бунёдкор” майдонга тушадиган учрашув соат 15:00да бошланади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Профессионал Футбол Лигаси билан ҳамкорликда кубок финалини байрамона тарзда ўтказиш мақсадида ўйиндан олдин мусиқий шоу-дастур ўтказишни режалаштиряпти.
«Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги финални Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Аммар Али Абдулла ал-Жунайбийга юклатилди.
Шу ўринда қайд этиш керакки, БААлик ҳакамларнинг Кубок финалини бошқариши Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва БАА Футбол Уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда.
Финал беллашуви мезбонини аниқлаш учун ташланган қуръада «Бунёдкор» номинал мезбон мақомига эга бўлди. Маълумот учун, финал ўйинида «Бунёдкор» футболчилари қизғиш-оқ рангли футболкаларда майдонга тушади. Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби – «Локомотив» аъзолари эса оқ-яшил формада ўйнайди.

Манба : pfl.uz

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО