Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари аниқ бўлди

25.10.2017

  • Хитойнинг Чанчжоу шаҳридаги Trader Fudu меҳмонхонасида 24 октябрь куни U-23 Осиё чемпионати–2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.Қитъа биринчилигига 16 та жамоа йўлланма олган эди. Улар рейтингига мос равишда қуйидаги саватчаларга ажратилганди.1-саватча: Хитой (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ироқ;

    2-саватча: Қатар, Иордания, КХДР, Австралия;

    3-саватча: Ўзбекистон, Сурия, Саудия Арабистони, Таиланд;

    4-саватча: Вьетнам, Уммон, Фаластин, Малайзия.

    Бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-23 термаси “А” гуруҳидан жой олди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон билан куч синашадиган бўлди.  Қолган гуруҳлар қуйидаги кўринишни олди:

    “А” гуруҳи: Хитой, Қатар, Ўзбекистон, Уммон;

    “B” гуруҳи: Япония, КХДР, Таиланд, Фаластин;

    “C” гуруҳи: Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Малайзия;

    “D” гуруҳи: Жанубий Корея, Австралия, Сурия, Вьетнам.

    Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО