U-19 ОЧ саралаши: Ўзбекистон Мальдив ороллари терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

05.11.2017

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 4 ноябрь куни U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган иккинчи учрашувни Мальдив ороллари терма жамоасига қарши ўтказди.

Александр Мочинов шогирдлари иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Бу сафар вакилларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз 6та гол киритишди.
Ўзбекистон U-19 – Мальдив ороллари U-19 – 6:0
Душанбе, Тожикистон
Бош ҳакам: Ёқуб Саид Абдуллоҳ Абдул Боқи (Уммон)
Голлар: А.Жумақулов 22, И.Кенжабоев 37, 60, Д.Саидов 46, Б.Асқаров 65, Ж.Раҳимов, 71.

Ўзбекистон U-19: Жавоҳир Қиличев, Жасур Эрмаматов, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов (Ш.Абдураҳмонов, 73), Суҳроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Ислом Кенжабоев (А.Холмуҳаммедов, 70), Иброҳим Йўлдошев, Ҳасан Йўлдошев, Акмал Мозговой (Р.Йўлдошев, 46), Аббос Жумақулов, .

Мальдив ороллари U-19: Аҳмад Самаҳ Али, Ишақ Рашид, Аъзам Абдулла, Муҳаммад Жайлам, Мусанниф Муҳаммад, Муҳаммад Яздан Ҳусайн, Нишам Муҳаммад Рашид, Аҳмад Талал, Ҳайшам Ҳассан, Муҳаммад Саҳил, Али Шамал Абдулла.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашдан ўрин олган дастлабки учрашувни Шри-Ланка терма жамоасига қарши ўтказиб, 10:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Александр Мочинов шогирдлари навбатдаги учрашувни 6 ноябрь куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО