Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Футзалчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди

06.11.2017

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов  Дубайда Бирлашган Араб Амирликлари Футбол Уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашганди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва БАА футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Футбол Уюшмалари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш орқали ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, икки мамлакат ёшлари орасида футболни янада оммалаштириш учун амалга оширилиши кутилаётган чора-тадбирлар тўғрисида суҳбат олиб бориб, учрашув якунида ЎФФ ва БАА Футбол Уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзоланганди.

Ана шу меморандум асосида Ўзбекистон ва БАА футзал терма жамоалари ўртасида Шаржа шаҳрида иккита ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Баҳодир Ахмедов шогирдлари бу ўйинларда 5:4 ва 4:0 ҳисобларида ғалаба қозонишди. Бугун, 4 ноябрь куни футзалчиларимиз пойтахтимизга қайтиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичи «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО