Уч нафар футболчимиз Ўзбекистон U-23 терма жамоасида

11.11.2017

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг 10-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Бош мураббий ўқув-машғулотлар йиғинига жами 23 нафар футболчини таклиф қилди. Кеча бошланган йиғинда “Қўқон-1912”нинг уч нафар футболчиси ҳам бор.

Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Нефтчи”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Аваз Маматхўжаев (“Қўқон-1912”), Шерзод Насруллаев (“Насаф”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Аҳмадов (“Пахтакор”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Миржамол Қосимов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), Ислом Рашидхонов (“Насаф”), Жавоҳир Қаҳрамонов (“Бухоро”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

DSC_5267 копия

DSC_5255 копия

photo_2017-11-09_05-20-35

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси 2018 йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО