01.12.2017
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 ноябрь кунидан Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинига киришди.
Бу терма жамоага “Қўқон-1912” жамоасидан 4 нафар футболчи таклиф олди. Булар Ойбек Рустамов , Жавоҳир Сидиқов, Андрей Сидоров ҳамда Авазхон Маматхўжаевлар. ЎФФ матбуот хизмати эълон қилган рўйхатда Авазхон Маматхўжаевнинг фамилияси қайд этилмади. Сабаби футболчимизнинг паспорти билан боғлиқ муаммо бор эди. Якунда барча ҳужжатлар тўғриланди ва Авазхон Маматхўжаев ҳам терма жамоа машғулотларига қўшилди.
Ўзбекистон-U 23 терма жамоаси 2018-йилнинг январь ойида Хитойда бўладиган Осиё чемпионатида иштирок этади. 7-декабрдан эса Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайланднинг Бурирам шаҳрига йўл олади. У ерда вакилларимиз “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Бу мусобақаларда футболчиларимизга омад тилаймиз!