02.12.2017
Барчангизга маълумки ЎФФ янги мавсумда жамоалар олдига бир қатор қатъий талабларни қўйган. Шундай талаблардан бири ҳар бир клуб хотин-қизлар футбол жамоасига эга бўлиши шартлиги кўрсатилган.
Бу борада бизнинг жамоамиз ҳам тинмай изланишда давом этмоқда.Биз Қўқонда хотин-қизлардан иборат футбол жамоаси тузилганлиги ҳақида сизларга хабар берган эдик. Мирсаид Миролимов мураббийлик қилаётган бу жамоа асосан маҳаллий ёшлардан иборат бўлиб, ҳали бу жамоага хотин-қизларни танлаб олиш давом этмоқда.
Бугун “Қўқон-1912” футбол клуби қошида ташкил этилган хотин-қизлар жамоаси ўзининг дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Рақиб сифатида “Қўқон-1912” футбол мактабининг 2002-2003 йилларда туғилган ўғил болалари танлаб олинди. Айтиш жоизки Миролимов жамоасидаги футболчилар асосан 1998-2002 йилларда туғилган қизлардан иборат.
Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашув 6-4 ҳисобида қизларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда Гулзода Ғуломқодирова, Вазира Мирзакамолова , Гулираъно Ҳасановалар ўзларининг чиройли ўйинлари ва киритган голлари билан мутахасисларда яхши таассурот қолдиришди. Назорат учрашувини “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти Б Толипов бошчилигидаги жамоа раҳбарияти кузатиб боришди.