Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Мавсум 2017 якунлари: Кимда нечта гол бор?

04.12.2017

Мавсум якунларига доир маълумотларни давом эттирамиз. Бугунги мақоламизда чемпионат давомида рақиблар дарвозасига тўп киритган футболчиларимиз хусусида сўз юритамиз.

 

Акрамовдан Сидоровгача

Жорий мавсумда вакилларимиз рақиблар дарвозасига 42 та гол уришди. (Биринчи даврада 23 та, иккинчи даврада 19 та). Бу эса сўнгги уч йилдаги энг яхши кўрсаткичдир. Жамоамизнинг мавсум-2017даги биринчи голини Баҳодир Акрамов киритди. Олий лига 1-тур доирасидаги Қўқонда кечган “Насаф”га қарши ўйинда ярим ҳимоячимиз ўзини кўрсатганди. Аммо ушбу гол футболчиларимизни мағлубиятдан қутқара олмаганди.

photo_2017-03-05_07-23-31

Мавсумдаги сўнгги гол муаллифи – Андрей Сидоров бўлди. Ёш ҳужумчимиз жамоамиздаги биринчи голини 30-турда киритди. Энг қизиғи, мазкур баҳсда ҳам футболчиларимиз “Олмалиқ”қа имкониятни бой беришди.

 

Энг кўп гол Бердиевда

Жамоамизнинг бу йилги мавсумдаги тўпурари Суҳроб Бердиев бўлди. Ушбу футболчимиз 26 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 11 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Суҳроб биринчи даврада 6 та гол урганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Сербиялик ҳужумчи Филип Райевац ҳисобида 7 та гол бор. Филип голларнинг 6 тасини биринчи даврада киритган. Мавсум давомида ушбу ҳужумчимиз 28 та учрашувда майдонга тушган.

Жамоамиз сардори Носир Отақўзиев ҳисобидаги голлар сони 6 тани ташкил этади. Тажрибали ҳужумчи бу йил 23 та ўйинда иштирок этди.

photo_2017-08-27_07-24-56

“Қўқон-1912” юрагига айланган Мурод Холмуҳаммедов ҳам мавсум давомида рақибларимизни 6 марта ранжитди.  Бу ҳимоячи учун жуда яхши натижадир. Холмуҳаммедов мавсумда 29 та учрашув ўтказди.

Қўқонлик футбол мухлисларининг яна бир ёқимтойи – Жавоҳир Сидиқов ҳам мавсумни сермаҳсул ўтказди, дейиш мумкин. Иқтидорли ярим ҳимоячимиз рақиблар даровзасини 5 марта аниқ нишонга олган. Сидиқов 25 та ўйинда майдонга тушган. Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, Жавоҳир тўртта голни иккинчи даврада киритган.

Шунингдек, Дарко Гожкович ҳисобида 3 та гол бор. Акмал Холмуродов, Баҳодир Акрамов, Қувондиқ Рўзиев ва Андрей Сидоровлар эса рақибларни бир мартадан ранжитишган.

 

Юбилей гол

Ушбу мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси Олий лига тарихидаги 500-голини киритди. Жамоамизнинг навбатдаги юбилей голига Мурод Холмуҳаммедов муаллифлик қилди. “Бухоро”га қарши сафарда ўтган учрашувда ушбу тарихий воқеа содир бўлди.

photo_2017-11-05_02-48-52

 

Голлар тақсимоти:

Суҳроб Бердиев – 11

Филип Райевац – 7

Носир Отақўзиев – 6

Мурод Холмуҳаммедов – 6

Жавоҳир Сидиқов – 5

Дарко Гожкович – 3

Акмал Холмуродов – 1

Баҳодир Акрамов – 1

Қувондиқ Рўзиев – 1

Андрей Сидоров – 1

Жами голлар: 42 та

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО