12.12.2017
Аввал хабар берилганидек, Олимпия терма жамоасига муносиб футболчи қизларни саралаб олиш мақсадида, шу йилнинг 8 декабридан бошлаб пойтахтимиздаги “Чиғатой” спорт базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.
Йиғин давомида футболчи қизлар жисмоний таёргалик бўйича синовлар топширишди. Шунингдек, уларнинг техник-тактик сифатлари, тезкорлик, чидамлилик бўйича кўрсаткичлари мутахассислар томонидан инновацион технологиялар ёрдамида баҳоланди.
Дастлабки йиғинда 33 нафар номзодлар кўрикдан ўтказилди. Олимпия терма жамоасига номзодлар иштирокидаги иккинчи йиғин шу йилнинг 13-17 декабрь кунлари бўлиб ўтади ва унда 30 нафарга яқин футболчи қизлар қатнашади.