Мавсум 2017 якунлари: Огоҳлантиришлар ҳақида

13.12.2017

Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мавсум-2017 якунлари хусусида маълумот беришни давом эттирамиз. Бугун чемпионат давомида ҳакамлар томонидан огоҳлантириш олган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

 

Жами карточкалар

Якунига етган мавсумда жамоамизнинг ҳеч бир аъзоси бош ҳакам томонидан қизил карточка билан жазолангани йўқ. Бу эса мақташга арзигулик натижалардан биридир. Лекин 30 та ўйин давомида футболчиларимиз жами 45 та сариқ карточка олишди.

 

Энг кўп огоҳлантирилганлар

Таббийки, мухлисларимизни энг кўп сариқ карточкага эга бўлган футболчи ким эканлиги қизиқтираётган бўлиши аниқ. Мавсум-2017да жамоамиз етакчиси Мурод Холмуҳаммедов ҳаммадан кўп огоҳлантирилган. Тажрибали ҳимоячимизни ҳакамлар етти марта сариқ карточка билан сийлашган.

Яна ҳимоячимиз Дарко Гожкович ҳисобида эса 6 та сариқ карточка бор. Мудофаа чизиғининг яна бир вакили – Акмал Холмуродовни эса ҳакамлар беш марта огоҳлантиришган.

 

 Кимда нечта сариқ карточка бор:

Мурод Холмуҳаммедов – 7 та

Дарко Гожкович – 6 та

Акмал Холмуродов – 5 та

Андрей Сидоров – 4 та

Филип Райевац – 4 та

Дониёр Ҳасанов* – 4 – (2) та

Жамшид Ҳасанов – 2 та

Суҳроб Бердиев – 2 та

Жавоҳир Сидиқов – 2 та

Баҳодир Акрамов – 2 та

Александр Мерзляков – 2 та

Носир Отақўзиев – 1 та

Азиз Ашуров – 1 та

Жалил Кимсанов – 1 та

Ойбек Рустамов – 1 та

Никита Рибкин – 1 та

Аваз Маматхўжаев – 1 та

Руслан Мельзиддинов – 1 та

Жами: 45 та

* Дониёр Ҳасанов иккита сариқ карточкани “Обод” жамоаси таркибида олган.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО