13.12.2017
Мирсаид Миролимов бошчилик қилаётган аёллар жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни қизғин тарзда олиб бормоқдалар. Кеча қизларимиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушдилар.
Бу галги рақибимиз Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси қизлари бўлди. Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Қувасойликлар 2-1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Дўстона ўтган баҳсда ҳисобни даставвал “Цементчи” қизлари очишди. Рақибларимиз тепган тўп ҳимоячимизга тегиб “рикошет” ҳолатида дарвозамиздан жой олди. 1-тайм якунига етмасдан Қувасойликлар иккинчи марта дарвозамизни ишғол қилишди.
2-таймни жамоамиз анча фаол ўтказди. Натижада учрашувнинг 65-дақиқасида Гулираъно Ҳасанова ҳисобни қисқартирди.
Қолган дақиқаларда ҳам футболчи қизларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қанча хавфли вазиятларни яратишди. Бироқ ҳисобни ижобий томонга ўзгартириш учун хужумларимиз якунида аниқлик етишмади.
Шу тариқа учрашув 2:1 ҳисобида “Цементчи” қизларининг ғалабаси билан якунланди.
Назорат учрашуви.
Марғилон шаҳар.
“Мехнат” ўйингоҳи.
“Цементчи ”(аёллар) – “Қўқон-1912”(аёллар) 2:1
Голлар: Автогол (25), Зарина Неъматова (35). – Гулираъно Ҳасанова (65)
“Цементчи ”(аёллар): Мадинабону Юсупова, Мохидил Алёржонова, Гули Рахимова, Зарина Неъматова, Саидахон Мирзарахимова, Диана Рашкова, Азиза Камилова, Есение Эзден, Севдидахон Мўйдинова, Одина Умаржонова, Дурдона Олимова,
Захира: Сарвинозхон Холмуродова, Дилафруз Маманазарова, Шахрибону Махмудова, Ангилина Котова, Очилой Турсунова, Мухлиса Мўминова, Қизлархон Иброхимова, Гулёра Холмирзаева, Мафтуна Марупова
“Қўқон-1912-”(аёллар): Дилбар Улканбаева, Гулзода Ғуломқодирова, Мунавара Низамжонова, Санобар Эркинова, Зумрад Тоштемирова, Мафтуна Охунова, Вазира Мирзакамолова, Шоҳсанам Машрапова, Шоҳсанам Орифжонова, Нозима Ғаниева, Дилшода Нибижонова
Захира: ИродаТуланова, Намуна Жўраева, Солихабону Исмаилова, Шаҳзода Омонова, Гулираъно Хасанова, Мафтуна Жураева, Фотима Юсупова, Дурдона Ғуломова, Ойгул Мусаева.