Қўқон футболи тарихида янги саҳифа ёҳуд қўшалоқ соврин муборак!
the_title()

14.12.2017

Якунига етаётган 2017 йил “Қўқон-1912” жамоаси учун жуда омадли бўлди, десак муболаға бўлмайди. Жорий йилда жамоамиз аъзолари ўзларининг чиройили ўйинлари орқали мухлисларимизни хурсанд этишди.

Йилни футболчиларимиз ажойиб ғалаба – “Вилоят ҳокими кубоги-2017”даги муваффақият билан бошлашганди. Аниқроғи, февраль ойида вакилларимиз Фарғонада ўтказилган турнирда бош соврин соҳибига айланишганди. Шундан кейин жамоамиз аъзолари чемпионат баҳсларини ҳам юқори даражада ўтказишди. Айниқса, биринчи даврада ўйинларимиздан барча ҳайратда қолганди.

Йилнинг якуни ҳам бизга янги зафарларни тақдим этди. Бир неча дақиқа олдин ЎФФнинг йил якунларига бағишланган маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида вилоят футбол федерациялари масъуллари, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, футбол академиялари тарбияланувчилари, шунингдек, юртимиздаги чет эл давлатларининг элчихоналари, турли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Бугунги маросимда «Қўқон-1912» клуби вакиллари ҳам қатнашишди ва иккита номинацияда ғолиб бўлишди.

Аввалига  “Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси” номинациясида  ғолиблик “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клубига насиб этди. Ушбу соврин “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби етакчиси Илҳом Қундузовга топширилди.

Чиндан ҳам йил давомида қўқонлик футбол ишқибозлари жамоамизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб келишди ва ҳақли равишда совринга эга бўлишди. Ушбу тарихий ҳодиса билан мухлисларимизни муборакбод этамиз.

Тақдирлаш маросимининг яна бир номинацияси – “Fair Play”  («Ҳалол ўйин») соврини «Қўқон-1912» жамоасига топширилди. Ушбу совринни жамоамиз вице-президенти Бахтиёржон Толипов қабул қилиб олди.

Айтиш жоизки, футболчиларимиз йил давомида ушбу мукофотга мос равишда ўйин кўрсатишди. Мавсум давомида футболчиларимиз бирорта ҳам қизил карточка олишмагани бунга яққол мисол бўла олади.

Шундай қилиб, Қўқон футболи тарихида янги саҳифаларни очиб берган 2017 йил ҳам поёнига етиб бормоқда.

Ўйлаймизки, 2018 йилги футбол мавсум жамоамиз учун янада омадли келади.

photo_2017-12-14_19-59-42

photo_2017-12-14_19-59-22

photo_2017-12-14_19-59-34

294355_680

294369_680 (1)

294341_680

 

2017 йилнинг энг яхшилари билан танишинг:

“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” – Шота Арвеладзе (“Пахтакор”)
“Ёшлар лигаси ғолиби” – “Бунёдкор” ФК
“Энг яхши футбол академияси” – “Насаф” футбол академияси
“Fair Play” соврини – “Қўқон-1912” ФК
“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” – Людмила Карачик (“Металлург”)
“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” – Игорь Чикризов (“Пахтакор”)
“Йилнинг энг яхши футзалчиси” – Констатин Свиридов (“Олмалиқ”)
“Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси” – “Қўқон-1912” мухлислар клуби
“Йилнинг энг яхши клуби” – 
“Локомотив” ФК
“Йилнинг энг яхши мураббийи”
– Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)
“Йилнинг энг яхши футболчиси” – Марат Бикмаев (“Локомотив”)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО