Бахтиёржон Толипов: “Бу ютуқлар бутун Қўқон халқига тегишли”
the_title()

15.12.2017

Кеча ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Унда “Қўқон-1912” клуби бир йўла икки йўналишда совриндор бўлди. Жамоанинг мухлислар клуби йилнинг энг яхши мухлислари деб топилди. Бундан ташқари мавсум давомида умуман қизил карточка олмаган клуб 2017 йилнинг “Фейр плей” соврин билан тақдирланди.
Ушбу маросимдан сўнг “Қўқон-1912” бош директори Бахтиёржон Толиповнинг фикрлари билан қизиқдик.
“Бу мукофот аввало Қўқон халқи, футболчилар, мухлислар ва раҳбарларимизнинг ютуғи деб ҳисоблайман. Йил давомида қилган меҳнатларимизнинг самарасини кўрдик. Худога шукур.
Клубимизда йилдан-йилга ўсиш кузатилмоқда. 2018 йилда бу йилгидан ҳам яхшироқ натижага эришишни ният қилаяпмиз. Мақсадимиз кучли олтиталикка кириш. Қўқон футбол ватани ҳисобланади, бу йил ўзбек футболининг 105 йиллиги. Барча мухлисларни ва ўзбек халқини келаётган байрам билан табриклайман”, – дейди Бахтиёржон Толипов.

Манба : championat.asia

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО