Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ФИФА Испания терма жамоасини ЖЧ-2018дан четлатиши мумкин

16.12.2017

ФИФА Испания терма жамоасини ЖЧ-2018да иштирок этмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Давлатнинг футбол федерациясига аралашуви сабаб ФИФА испанияликларга қарата огоҳлантириш берди. Испания футбол федерацияси ФИФАдан тегишли хатни олган.

Испания футбол федерациясининг ФИФАдаги аъзолиги тўхтатилиб қўйилиши мумкин. Агар шу ҳолат юз берса миллий терма жамоа ЖЧ-2018га бормайди.

Федерация раҳбарлиги ҳозирда Хуан Луис Ларреа қўл остида. У бу лавозимга ёзда келган эди. Ундан олдинги раҳбар Анхель Мария Вильяр эса  ушбу лавозимни коррупцияда айбланиб тарк этган эди.

ФИФАнинг фикрича, давлат тизимларидаги шахслар федерация сайловига аралашмоқда. Ушбу ҳаракат ФИФА тартиб-интизом кодексининг 13-бобига зид келади.
Манба: www.sports.ru

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО