16.12.2017
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақа муносиб иштирок этиб, якунда бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Ушбу мусобақада ажойиб ўйинлари орқали мухлис ва мутахассислар эътиборига тушган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси, “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Жавоҳир Сидиқов мусобақанинг “Энг яхши ўйинчиси” совринига муносиб деб топилди.
“Бу Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги дастлабки шахсий совриним. Терма жамоадаги барча дўстларимга, мураббийларга катта раҳмат айтмоқчиман. Бу ҳали бошланиши. Катта ғалабалар ҳали олдинда”, – дейди Жавоҳир Сидиқов.