19.12.2017
Мамлакатимизда футбол мураббийларининг билим ва тажрибаларини замонавий талаблар даражасига кўтариш, уларни тегишли лицензияларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида вилоятларда ташкил этилаётган ўқув курслари БЎСМда ишлашни истаётган мураббийларга қатор қулайликлар яратмоқда.
Фарғонада шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “С” халқаро сертификати учун навбатдаги ўқув-машғулот курси бошланди. Жорий йилнинг 18-24 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот курси 23 нафар мураббий иштирок этмоқда.
Ўз навбатида ОФК инструктори Зоир Ҳасанов бир ҳафта мобайнида фарғоналик ёш мураббийларга назарий ва амалий машғулотлар бўйича сабоқ беради. Унга вилоят футбол федерацияси мутахассиси Шерзод Зокиров координатор сифатида ёрдамлашади.
Ўқув курсини муваффақиятли тугатган мураббийлар Осиё футбол конфедерациясининг “С” халқаро сертификатини қўлга киритишади.
Аброр Деҳқонов