20.12.2017
Мавсум якунига етгач бироз ҳордиқ чиқарган жамоамиз аъзолари бугундан янги мавсумга тайёргарликни бошлашади.
Футболчиларимиз Қўқон шаҳрида дастлабки ўқув йиғинини ўтказишади.
Бу йиғин 28-декабрга қадар давом этиши кўзда тутилган. Машғулотларга таркибимизда бўлган барча футболчилар таклиф қилинган. Мазкур йиғинда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан бирга бўлиб турган Ж Сидиқов, О Рустамов, А Маматхўжаев ҳамда А Сидоровлар иштирок этишмайди.
Нўъмон Ҳасанов Қўқондаги йиғин давомида битта назорат учрашуви ўтказишни ҳам ўз режасига киритган. Рақиб эса супер лиганинг янги вакили Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси бўлади. Ўртоқлик ўйини санаси ва қаерда ўтказилиши борасида қўшимча тарзда хабар берамиз.