Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Болалар футболи бўйича бельгиялик мутахассислар юртимизга ташриф буюришади

31.12.2017

 

  • Бельгия футбол федерациясида Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде ҳамда “Андерлехт” футбол клубининг Скаутлар бўлими бошлиғи Бекир Тедек январь ойининг ўрталарида юртимизга ташриф буюради.Бу икки мутахассис кўп йиллар давомида биргаликда болалар футболи бўйича фаолият юритишади.Уларда футболни ривожлантиши бўйича аниқ дастурлар бор. Мана шу дастурлар асосида ушбу мутахассислар юртимиздаги иқтидорли ёш футболчиларни саралаб, уларнинг футболчи сифатида ўсишларига кўмак беришади. Кейинчалик ана шу иқтидорли футболчилар Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек томонидан Европанинг кучли клублари, жумладан, “Реал” Мадрид, “Лион”, “Андерлехт”, “Стандард” каби жамоаларига тавсия қилиб борилади.

    Хорижлик мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп. Фақатгина уларга ўз вақтида эътибор қаратиб, ёш футболчиларнинг истеъдодини сайқаллаб бориш керак. Шунингдек, бельгиялик мутахассислар Ўзбекистондаги мураббийларни Европа андозалари асосида тайёрлашга ҳам ёрдам беришади. Крис Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек юртимизда Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ва мутахассислари билан учрашишади. Агар музокаралар самарали якунласа, бу мутахассислар келгусида доимий равишда Бельгиядан етук мутахассисларни юртимизга жалб қилиб бориши режалаштирилган.

  • Манба : the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО