Сербиялик футболчиларимиз янги йилни ўз юртларида кутиб олишди

03.01.2018

Барчангизга маълумки, ўтган мавсум жамоамизда икки нафар легионер футболчилари тўп суришди. Бири ҳужумчи – Филип Райевац бўлса, иккинчиси ҳимоя чизиғи вакили Дарко Гожковичдир. Ҳар иккала футболчини ҳам ўтган мавсумдаги иштирокини яхши баҳолаш мумкин. Улар жамоамизнинг мувафақиятларига ўзларининг ҳиссаларини қўшдилар, деб бемалол айта оламиз.
Айни кунда бу футболчилар ўз ватанларида янги йилни кутиб олишди. Жамоамиз бу футболчилар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳар икки футболчи келаётган мавсумни ҳам “Қўқон-1912” жамоасида ўтказишни исташмоқда. 2018 йилги супер лига мусобақаларида яхши иштирок этиб, мухлисларимизни хурсанд қилишни ният қилаётган мураббийлар штаби навбатдаги йиғинларга лозим топишса бу футболчиларни ҳам таклиф қилишади.
Биз албатта бу футболчиларнинг тақдирлари ҳақида сиз азиз мухлисларимизга яна хабар берамиз. Биз билан бирга бўлинг!

photo_2017-10-26_15-37-05

photo_2017-10-25_18-19-35

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО