Назорат ўйинларидаги рақиблар маълум бўлди.

06.01.2018

Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз футболчилари , кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда.

Машғулотларнинг бир маҳали тренажёр залида ўтаётган бўлса, яна бир маҳалида футболчилар стадионда тер тўкмоқдалар. Жамоамиз таркибида бир нечта футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Даврон Ҳошимов, Игорь Таран , дарвозабон Ўткир Юсуповларнинг жамоамиз машғулотларида иштирок этаётганидан хабарингиз бор. Жамоамизнинг ёш, умидли химоячиси Авазхон Маматхўжаев эса кечадан Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси машғулотларига қўшилди. Агар Маматхўжаевнинг ҳаракатлари Илҳом Мўминжоновга маъқул бўлса, Авазхон келгуси мавсумни Наманганликлар сафида ижара асосида ўтказиши мумкин.
Тошкентдаги ўқув- йиғини давомида жамоамиз мураббийлари 4 та ўртоқлик учрашувини ўтказишни ўз режаларига киритишган. Дастлабки назорат ўйини 8-январь куни Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказилади. Бундан ташқари 14-январ куни “Навбаҳор”, 23-январ куни эса “Бухоро” жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади. Шунингдек 18-январ кунига ҳам битта учрашув белгиланган бўлиб, бу борада рақиблар билан музокаралар олиб борилмоқда.
“Қўқон-1912” футбол клубининг матбуот хизмати барча назорат ўйинларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали сиз азиз мухлисларга онлайн тарзда трансляция қилиб боришни режа қилган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО