Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДАН ҒАЛАБА

13.01.2018

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ўринбосарларимиз бугун иккинчи назорат учрашувларини ўтказишди. Муҳсин Низомиддинов шогирдларининг бу сафарги рақиби – “Нефтчи” ёшлари бўлди. Қиргулидаги “Нефтчи” СМ стадионида бўлиб ўтган учрашув голларга бой тарзда ўтди.

Биринчи бўлимда вакилларимиз рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишди. Иккинчи бўлимда эса ўринбосарларимиз битта, мезбонлар эса  икки бор гол киритишнинг уддасидан чиқишди. Натижада ўйин вакилларимизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Жамоамиздан голларга Аброр Раҳмонов (2 та) ва Исмоил Охунжоновлар муаллифлик қилишди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО